UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  0 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  2 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  1 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14

Антони: "Томошабинлар ўринларидан туриб олишганини кўрганимда этим жимирлаб кетди" Янгиликлар

Антони: "Томошабинлар ўринларидан туриб олишганини кўрганимда этим жимирлаб кетди"

"Манчестер Юнайтед" вингери Антони болалиги, акаси ва "Арсенал"га урган голи ҳақида гапирди.

"Мен фавелалик оддий бола эдим. Футбол ўйнаш учун оёқ кийимим йўқ эди. Ўз хонам бўлмагани учун диванда ухлардим. Гиёҳванд сотувчиларидан бир неча метр нарида жойлашган фавела яқинида яшардим.

Доим футболни севганман. Акам менга дриблинг қилишни ўргатган. У ҳозир ҳам ёнимда ва менга ёрдам бериб келади. Ҳамиша футболчи бўлишни хоҳлаганман, бошқа режаларим бўлмаган.

Мен Европага пандемия ўртасида ёлғиз келдим. Ўғлимдан узоқда бўлиш қийинчилик туғдирди. Унинг биринчи қадамларини ўтказиб юбордим. Бу қурбонликдан афсусланмайман, чунки мен уни яхши келажак билан таъминлашим лозим эди, у мен билан фахрланиб юришини истардим.

Бу ерга келиб, МЮ либосини тезроқ кийишни ўйлаб қаттиқ ҳаяжонландим. Клубга ишонч учун миннатдорман. Бу ерда эканлигимдан бахтиёрман", – деди бразилиялик футболчи.

— "Арсенал"га қарши ўйинда урган голи ҳақида:

— Тўр ҳаракатга келганини ва томошабинлар ўринларидан туриб олишганини кўрганимда этим жимирлаб кетди. Бу голимни оилам ва мухлисларимга бағишладим". 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика