Антони Ла Лига клубига ўтишга яқин

Alisher
19 янв 2025
"Бетис" "Манчестер Юнайтед" вингери Антонининг ўтиши борасида музокаралар олиб бормоқда.

Испанлар бразилияликни мавсум сўнггига қадар ижарага олишмоқчи. Битимда харид қилиш ҳуқуқи кўзда тутилмайди.

Ўтишдаги ягона қийинчилик Антонининг маоши бўлиши мумкин. Аммо, "Бетис" битим якунланишга яқин деб ҳисобламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Relevo