

"Бу рост. "Ливерпуль"га ўтишга, Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини эгаллашга яқин эдим, шундай бўлган тақдирда фаолиятим қандай кечарди, ҳеч ким билмайди. Якунда "Манчестер Юнайтед"ни танладим. У ерда вақтимни яхши ўтказдим, қарорим тўғри бўлган деб ҳисоблайман.
Салоҳ - узоқ йиллардан бери юқори даражадаги ўйин кўрсатаётган ақлбовар қилмас футболчи. У ростдан ҳам жамоа учун керакли инсон. Бироқ айни дамда уни энг зўр футболчи дейиш қийин, аммо "Олтин тўп"ни олиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди", - деди Антони.
Антони 2022 йил ёзида "Ливерпуль"га ўтиши мумкин бўлганди. Бироқ у 95 млн евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га трансфер қилинди.



