UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  12 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5

Антирекордлар сари одимлаётган "Арсенал"! Янгиликлар

Антирекордлар сари одимлаётган "Арсенал"!

"Арсенал" АПЛнинг 3-тури доирасида "Манчестер Сити"га имкониятни бой берди.

Ушбу учрашувда "шаҳарликлар" 80,9, "канонирлар" эса 19,1 фоиз вақт давомида тўпни ушлаб тура олди. Баҳс давомида Артета жамоаси рақиб дарвозаси томон бирорта аниқ зарба бера олмади. "Сити"да эса бу рақам 10ни ташкил қилди. Зарбалар бўйича умумий ҳисоб - 25:1.

Мезбонлар учрашувда 757 пас амалга оширган бўлса, меҳмонлар 179 марта бу ишни амалга оширди ҳолос.

Ундан ташқари, "Арсенал" 67 йилдан кейин илк марта АПЛнинг дастлабки уч турида юта олмади. Бунга қадар шундай ҳолат 1954/55 йилги мавсумда содир бўлганди. Шунингдек, 1953/54 йилги мавсумдан буён илк марта жамоа дастлабки уч турда бирорта гол уришни уддаламади.

Айни дамда "Арсенал" АПЛ турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди. Келаси турда лондонликлар "Норвич"га қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика