UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  2 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  15 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Анте Чачич: "Модрич ҳар қандай мақтовларга лойиқ" Янгиликлар

Анте Чачич: "Модрич ҳар қандай мақтовларга лойиқ"

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Анте Чачич Туркияга (1:0) қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қуйидагиларни гапириб ўтди.


- Лука Модрич мақтовларга лойиқ. Уни ҳар қанча мақтаса арзийди. Туркияга қарши Модрич ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди.
Модрич Хорватиянинг етакчи футболчиси. Лука ажойиб формада бўлиши биз учун жуда муҳим. Қачонки Модрич яхши ўйнаса, унда Хорватия ҳам кўнгилдагидек кўринади.
Туркия билан ўийн кутилганидек қийин ўтди. Турнирдаги илк ўйин бўлгани учун ҳам иккала жамоа қийинчиликка дуч келди. Бугун кўп вазиятларда омадимиз ҳам келмади. Акс ҳолда ҳисоб йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди. Биз ҳали гуруҳдан чиққанимиз йўқ. Йигитларга Туркиядан ҳам кўра Чехия бизни чўчитишини айтиб ўтдим. Ғалабани унутмоқ лозим. Бутун жамоа кейинги ўйин ҳақида қайғуриши керак. Хорватия ҳар бир ўйинда ғалаба учун курашади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика