Ансу Фатининг сафга қайтиш муддати яна чўзилди
04 мар 2022 08:45
Янгиликлар
Ансу Фатининг сафга қайтиш муддати яна чўзилди
Дастлабки текширувларга кўра, “Барселона” ҳужумчиси Ансу Фати 20 март куни ўтадиган “Реал”га қарши тўқнашувгача соғайиши кутилганди.
Бироқ, бу муддат яна узаядиган бўлди. Фати тикланиш жараёнини Мадриддаги шифохонада ўтказмоқда ва унга Хоакин Хуан қарамоқда. Хуан Криштиану Роналдунинг шифокори ҳам ҳисобланади.
Қайд этилишича, 19 ёшли испаниялик апрел ўрталарида майдонга қайтади. Ансу жорий мавсум Ла Лигада 5 ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар