Анри АПЛнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди
07 дек 2023 10:32
Янгиликлар
"Арсенал" собиқ футболчиси Тьерри Анри "канонирлар" вакили Уильям Салибани АПЛнинг энг яхши ҳимоячиси деб атади.

"Менимча, у ҳозир энг яхшиси. У яккама-якка ҳолатда яхши ҳимояланади, орқасидаги бўш жойни қоплайди – барчасини энг юқори даражада бажаради. Уильям "Марсел"да ижара асосида ўйнаётганида мен Францияда ишлаётгандим, ўшанда "Арсенал" уни ўзида сақлаб қолмаганидан ҳайрон бўлгандим.
Ўша пайтда у аллақачон "Арсенал"нинг энг яхши ҳимоячиси эди. У қайтиб келди ва бу хато эканлигини ҳаммага кўрсатди. Энди у лиганинг энг яхши ҳимоячиси", – деди франциялик эксперт.
22 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсум барча турнирларда 21 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар