

Бугун терма жамоамиз Озарбайжон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Беллашувнинг бошланиш вақти - 18:00. Барча футзал ишқибозларини ушбу учрашувга таклиф этиб қоламиз, кириш бепул.
Маълумот учун, Озарбайжон терма жамоаси дунё рейтингида 10-ўринда бормоқда. Ўзбекистон эса 24-поғонадан жой олган.



