Англия терма жамоасига "Мидлсбро" футболчиси чақирилди

Aslanov Jasurbek
24 мар 2017
"Мидлсбро" ҳимоячиси Бен Гибсон Англия терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаши доирасида Литвага қарши баҳсига чақирилди.

24 ёшли футболчи миллий жамоада Крис Смоллинг ўрнини эгаллайди.

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси жароҳат олди ва клубига қайтиб кетди. Германияга қарши ўртоқлик ўйинида (0:1) Смоллинг 84-дақиқада алмаштирилди. Шикастланиш даражаси ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Дисквалификация туфайли Гари Кэхилл ҳам миллий жамоа тасарруфини тарк этди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com