Англия полицияси Рэшфордни твиттерда ҳақорат қилган болалар мураббийини ушлади
14 июл 2021 01:15
Янгиликлар
Англия полицияси Рэшфордни твиттерда ҳақорат қилган болалар мураббийини ушлади
Британия полицияси Маркус Рэшфордни ижтимоий тармоқда ирқий камситганлардан бирини ушлади.
Энг қизиғи, қўлга олинган шахс 50 ёшли, болалар футболи мураббийи бўлиб чиқди. Поуик шаҳарчасидан бўлган мураббий твиттер орқали Маркус Рэшфордни ирқий камситишлар билан ҳақорат қилган. Эркак бу хабарларни у ёзмагани, унинг аккаунти хакерлар ҳужумига учраганини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Евро-2020 финал ўйини доирасида, пенальтилар сериясида хатога йўл қўйган Сака, Рэшфорд ва Санчо каби ўйинчиларни ижтимоий тармоқларда оммавий равишда ирқий камситиш ҳолатлари юз бераётганди. Полиция эса ушбу ҳолатларга аёвсиз курашишга ваъда берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар