"Барселона" Рэшфорд ўрнига бошқа футболчи топди
24 фев 18:24
Янгиликлар
"Барселона" Рэшфорд ўрнига бошқа футболчи топди
"El Nacional" нашрининг ёзишича, агар каталонияликларга 21 ёшли бразилиялик Савиньо билан шартнома тузиш насиб қилса, "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан сотиб олмайди.
Ҳозирда жанубий америкалик футболчи "Манчестер Сити" сафида ўйнаяпти. "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Савиньо унинг тактикасига яхшироқ мос тушади деб ҳисоблайди ва шунинг учун Рэшфорддан кўра унинг номзодини афзал кўрмоқда.

Савиньо 2024 йилда "Жирона"дан "Манчестер Сити"га ўтган. У ушбу мавсум "шаҳарликлар" либосида 23 ўйин ўтказиб, 2 та тўп киритди ва 2 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар