

Амалдаги соврин соҳиби "Ньюкасл" "Манчестер Сити"га тўғри келди, "Арсенал" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги чорак финал қарама-қаршилиги ғолиби эса "Челси" билан тўқнаш келади.
Анъанага кўра, ҳар бир ярим финал икки ўйиндан иборат бўлади. Илк учрашувлар 2026 йил 12 январда, жавоб баҳслари эса 2026 йил 2 февраль куни бўлиб ўтади.
Лига Кубоги финали 22 март куни "Уэмбли" стадионида ўтказилади.
Лига Кубоги 1/2 финал қуръаси:
"Челси" – "Арсенал"/"Кристал Пэлас"
"Ньюкасл" – "Манчестер Сити"




