

Учрашувнинг 41-дақиқасида ҳимояч ва дарвозабоннинг ўзаро тушунмовчилигидан сўнг Рашфорд ҳисобни очди. Иккинчи бўлим ўрталарида “МЮ” сафида дебют ўйинини ўтказаётган Алексис Санчеснинг самарали тўп узатишидан кейин Андер Эррера орадаги фарқни иккитага оширди. Ўйин охирларида Жесси Лингард ва Ромелу Лукаку “қизил иблислар”нинг мутлақ ғалабасини расмийлаштиришди.
Ушбу босқичда “Шеффилд Уэнсдей” футболчилари “Рединг”дан устун келишди.



