Англия кубоги. Санчес дебют қилган ўйинда «МЮ» сафарда йирик ғалабага эришди

Англия кубогининг 1/16 финалида “МЮ” сафарда “Йовил Таун” клубини йирик ҳисобда таслим этди.

Учрашувнинг 41-дақиқасида ҳимояч ва дарвозабоннинг ўзаро тушунмовчилигидан сўнг Рашфорд ҳисобни очди. Иккинчи бўлим ўрталарида “МЮ” сафида дебют ўйинини ўтказаётган Алексис Санчеснинг самарали тўп узатишидан кейин Андер Эррера орадаги фарқни иккитага оширди. Ўйин охирларида Жесси Лингард ва Ромелу Лукаку “қизил иблислар”нинг мутлақ ғалабасини расмийлаштиришди.



Ушбу босқичда “Шеффилд Уэнсдей” футболчилари “Рединг”дан  устун келишди.


Manba: championat.asia