UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  0 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  8 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  13 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  5 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  38 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  2

Англия Кубоги финали, "Манчестер Сити" ва тен Хаг ҳақида Уэйн Руни нималар деди? Янгиликлар

Англия Кубоги финали, "Манчестер Сити" ва тен Хаг ҳақида Уэйн Руни нималар деди?

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Уэйн Руни Англия Кубоги финали ҳақида гапирди.

"Англия Кубоги билан ҳеч нимани солиштириб бўлмайди. Кубокни кўтарганимда болалигимдаги орзум ушалганини ҳис қилгандим. Шунчалар бахтли эдимки, совринни бериб юборгим келмади. Икки ўғлим ўшанда кубок билан бирга ухлаганди.

Ўша куни кубокни ҳамкорлар билан улашишим керак эди, бироқ буни истамагандим. 

Уларга кубок жамоа билан қолишини айтдим. Уйга қайтганимдан кейин кубокни ўғилларим Кай ва Клей ухлаб ётган жойига қўйдим. Бу ажойиб ҳолат эди".

- "Манчестер Сити" билан финал ҳақида

"Шанба кунги ўйин "Юнайтед" учун сўнгги йиллардаги энг муҳим учрашув бўлади. Уларда "Сити"га треблни қўлга киритишга халақит қилиш имкони бор. Қачонки Сиз "Юнайтед"да ўйнасангиз, 1999 йилги афсоналарни доимо ёдда сақлашингиз керак.

"Сити"нинг "Реал"ни парчалаб ташлашини тахмин қилгандим. Ҳозир эса босимларга бой финал бўлишини кутяпман. Қўшимча вақтлар ва пенальтилар серияси бўлишини тахмин қиляпман. Шунингдек, "Юнайтед" ютишини истайман. Бунга жуда-жуда умид қиляпман". 

- Жамоанинг финалга муносабати ҳақида

"Менимча, тен Хаг риск қилиб кўрса бўлади. Мен бўлганимда Моуриньюнинг бир вақтлар "Челси"да Жо Коул, Арьен Роббен ва Демьен Дефонинг қанот ярим ҳимоясида ўйнатган тактикасини қўллаб кўрардим.

Уларга қарши ўйнаш биз учун доим қийин бўлган. Қачонки ҳужум қилаётганингизда ичингиздан: "Роббен қаерда? Коул қаерда? Ортда қолиб кетдими? Улар ҳозир қайси нуқтада?", деган фикрлар ўтарди.

8 киши бўлиб ҳимояланиш ва Марсьяль ҳамда Маркусни қарши ҳужумда ўйнатиш. "Юнайтед"ни 4-4-2 схемасида ўйнатардим. Каземиро марказда Эриксен ёки Мактомини билан, Фернандеш ва Фред тўпни қанотларга тортади. 8 футболчини ҳимояга жойлаштирган бўлардим".

- тен Хаг хақида

"Эрик Англиядаги илк мавсумини яхши ўтказди. Жамоа мавсумни кучли тўртликда якунлади ва бир соврин ютди. Шунингдек, яна бир соврин қўлга киритиш имкони бор. "Юнайтед" яхши мавсум ўтказди, шу сабабли мухлислар янгисидан янада яхшироғини кутишга хақли".

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика