

Англия футбол ассоциоцияси "Брентфорд" клуби ҳужумчиси Айвен Тоунига пул тикиш бўйича яна 30 та қоидабузарлик борасида айбловлар қўйди. Эслатиб ўтамиз, Тоуни ноябрь ойида 232 та қоидабузарлик бўйича айбланганди. Энди Тоуни 4 январга қадар бу айбловларга жавоб бериши керак.
Маълумот учун, Айвен Тоуни АПЛнинг 14 учрашувида 10 та гол урди ва 2 та ассист қайд этди. У АПЛ тўпурарлари рўйҳатида ҳозирда учинчи ўринда турибди.



