UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛ. "Арсенал" – "Астон Вилла" , "Манчестер Юнайтед" – "Вулверхэмптон" (онлайн ҳисоб)  9 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  1 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  1 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 00:06АПЛ. ​"Челси" – "Борнмут". Таркиблар аниқ!  2 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  4 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  12 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  1 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  3 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  4 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  4 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  16

Андрей Шипилов: "Олдиндан тайёрлаб қўйган режаларимиз иш берди" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Олдиндан тайёрлаб қўйган режаларимиз иш берди"

"Металлург" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

Андрей Шипилов, “Металлург” ПФК бош мураббийи: - Биз мазкур ўйинга жуда жиддий тайёргарлик кўргандик. “Насаф” билан дурангдан кейиноқ мен футболчиларга “Сўғдиёна”га қарши учрашув жуда муҳим ва оғир кечишини уқтиргандим. Кутганимиздек бўлди. Дастлабки ўн беш, йигирма дақиқа мобайнида катта босим ҳаракатларимизга салбий таъсир кўрсатди.

Аммо тезда ўзимизга келдик. Рақибни ҳар томонлама ўрганганлигимиз қўл келди. Иккинчи бўлимдан эътибора тезликни оширдик. Ва стандарт ҳолатларга олдиндан тайёрлаб қўйган режаларимиз иш берди. Бугун барча ўйинчиларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Жамоани бу ўйинга пухта тайёрлашда ёрдам берган мураббийлар штабимизга алоҳида ташаккур билдираман.

Олдинда янада қийин ўйинлар турибди. Чемпионатда пойтахтнинг икки гранд жамоаси – “Бунёдкор” ва “Пахтакор” билан куч синашамиз. Бу ўйинлар оралиғида Ўзбекистон кубогининг дастлабки босқичида Жиззахга сафар уюштирамиз. Ишлашдан, мухлисларимизни хурсанд этишдан тўхтамаймиз".





Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика