Андрей Шевченко Украина терма жамоасидан кейин қаерда ишламоқчи эканлигини айтди

Alisher
2 дек 2019, 13:10
Андрей Шевченко келажакда Италия А Cерияси клубини бошқаришни исташини билдирди.

"Евро-2020га чиқиш учун бор кучимизни сарфладик. Ажойиб ўйин билан яхши натижага эришдик. Мен келажакка ижобий қарайман. Кейинги мақсад - турнирнинг сўнгги босқичига чиқиш. Биз барча рақибларга қарши ўйнай оламиз. Жумладан, олдинроқ тўқнаш келган рақибимиз - Нидерландияга қарши ҳам.

Италия Евро-2020да ғолиб бўла оладими? Албатта, улар саралашда етакчилик қилиб, вазифани уддалади. Манчини жуда зўр ишламоқда. Италияга қайтишим мумкинми? Украина билан ҳамкорликни тугатгандан сўнг.  

"Милан"? Мен фақат битта нарсани айтаман: "Форца, Милан"!", - дейди Шевченко.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 финал босқичида украиналиклар Австрия ва Нидерландия терма жамоаси билан бир гуруҳга жойлашишди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports