UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  0 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   7 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  3 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  2 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  9 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  7 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  3 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  13 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8

Андрей Микляев: "Биз Самарқандга ғалаба учун келдик" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Биз Самарқандга ғалаба учун келдик"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Андрей Микляев ҳамда Олег Зотеев ташриф буюришди.

- Финалдан албатта ғалаба ва яхши натижани кутяпмиз. Биз финалга қадар анча узоқ йўлни босиб келдик. Эртага мақсад битта: Биз Самарқандга ғалаба учун келдик ва Ўзбекистон кубогини Тошкентга олиб қайтмоқчимиз, - дея гап бошлади Андрей Микляев.

- Бугунги кунда "Локомотив" учун энг қийин рақиб "Насаф", деган фикрга қўшиласизми?


- Ҳа, бу фикрга тўлиқ қўшиламан. "Бунёдкор", "Пахтакор" ва бошқа жамоалар билан ҳам ўйнадик. Аммо бизга кўпроқ ташвиш туғдирган жамоа бу "Насаф" бўлади. Чемпионат ўйинида ҳам улар билан ажойиб ўйин бўлди. Улар ўша баҳсда икки дақиқа ичида иккита маротаба дарвозамизни ишғол этишни уддасидан чиқди. Бу кўп нарсадан далолат. "Насаф" иккинчи даврада анча кучайди.

- Жамоа пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрдими?


- Биз пенальтилар сериясига атайин тайёргарлик кўрмадик. Чунки яхши ният қилганмиз. Агарда бўлиб қолсами? Унда ўшанда ҳал қиламиз.


- Финалда Нестеров турадими ёки Маъмур Икромовга ишонч билдирасизми?

- Бу ҳозирча номаълум. Ҳаммаси эртага аниқ бўлади. Жамоамизда иккита юқори савияли дарвозабон борлиги бизнинг бахтимиз.

- Жамоа охирги пайтларда 3-4-3 схемасидан фойдаланаётганди. Эртага ҳам шу тактика асосида ўйнайсизларми ёки...?


- Ўйиндан олдин карталарни очмоқчи эмасмиз. Эртага кўриб оласизлар...

- "Насаф"да ҳозир Драган Черан етакчи ҳисобланади. Айнан унга қарши ишланган режа борми?


- Тўғри қайд этиб ўтдингиз, Драган Черан ҳозирда жамоа ўйинини анча кучайтирган ва хавфли футболчи саналади. Лекин биз бутун "Насаф"га қарши тузиб қўйган режамизни ишга соламиз.

"Насаф" ажойиб жамоа ва кучли тарафлари бисёр. Биз эртага уларнинг кучли тарафларини зарарсизлантиришга ҳаракат қиламиз ва ўзимизнинг кучли томонларимизни ишга соламиз. Мақсад ва вазифа ягона, бу Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш", - деди Олег Зотеев.


Шаҳбоз Беғамов

Самарқанд шаҳридан

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика