UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  11 02:29Левандовски масаласи ёпилди  2 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  1 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  0 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  1 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  5 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  4 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8

Андрей Канчельскис: "Исмини айтмайман, у каби футболчиларни энди майдонга туширмайман" Янгиликлар

Андрей Канчельскис: "Исмини айтмайман, у каби футболчиларни энди майдонга туширмайман"

Coca Cola Суперлигаси 8-тури доирасида "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис журналистлар саволларига жавоб берди.




- "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоа биринчи бўлимнинг ўзида икки гол фарқи билан олдинда эди. Фол бўлди, хуштак чалинмади, иккинчи гол урилди. Албатта оғир. Иккинчи бўлимда бошқачароқ ўйнадик, гол урдик, вазиятлар яратдик. Аммо сафарда ўйнаш доимо қийин бўлган. Энди кейинги ўйинда таркиб ўзгаради, кимдир ўтказиб юборади, айримлар нималарнидир ўйлаши керак бўлади. Улар футболдаги кейинги фаолияти қандай ўтишини ўйлаши керак. Баъзи футболчилар барчаси яхши, аъло даражада деб ҳисоблашди, чиройли ҳаёт, яшаш яхши, аммо ҳар бир ўйинда сиз кучли эканлигингизни кўрсатишингиз керак. Барибир иккинчи гол ўйинни синдирди деб ҳисоблайман. 1:0дан чиқиб кетишнинг иложи бор, бироқ 2:0 жуда қийин масала. Кейинчалик учинчиси ҳам дарвозамиздан ўрин олди.

- Ўтган бир неча ўйинларда жамоа яхши ўйнаганди. Бунисида эса куч етишмади.
- Айтганимдек, айрим футболчилар яхши ҳаётга ўрганиб қолишган. "Насаф" майдонида дуранг, Бекободда ғалабадан кейин футболчилар ўзларига қўйилган талабни пасайтиришди. Захирада кўзи ёниб турган, ўзига бериладиган имкониятни пойлаётган футболчилар кўп. Ўзгаришлар қилинади, таркибда айрим камчиликлар ёпилади. Исмини айтмайман, у каби футболчиларни энди майдонга туширмайман, буни "Навбаҳор" мухлислари олдида ҳам ваъда бера оламан. Футболда ҳар бир ўйинда кўрсатиш ва рақибни жазолаш керак. Ҳа, баъзида Роналду ва Мессида ҳам нимадир ўхшамай қолади. Футболчида истак ва хоҳиш бўлиши шарт. Бу йўқми, демак, ўзгаришлар бўлади, таркибда янгилашлар юзага келади, унинг ўрни бошқа футболчилар билан тўлдирилади.

- Ўйиндан олдин футболчилар билан Наманган вилояти ҳокими кўришиб гаплашган дейишганди. Балки шу ҳам футболчиларга таъсир ўтказгандир.
- Йўқ, ундай эмас. Ҳокимга ташаккур айтаман. У Наманганда футболнинг ривожи учун катта иш қилмоқда. У доимо биз учун қайғуради. Шу сабабли бу ҳеч қандай таъсир қилмаган. Мағлубиятда ўзимиз айбдормиз, энди ўйин, йўлга қўйган хатоларимизни кўриб чиқамиз. У бизга омад тилади. Бугун футболчиларим 70 фоиз кучи билан ўйнади. Бу ҳеч нима эмас, бундан етарлича дарс олдик. Ҳар бир негатив ишдан позитив фикр ҳам олиб туриш керак бўлади. Олдимизда "Қизилқум"га қарши жуда муҳим баҳс кутиб турибди. Бугунги ўйиндаги айбдорлик ҳиссини шу ўйинда йўқотамиз. Навбатдаги ўйин бошқача бўлади. Ваъда бераман.

- Жамоа биринчи бўлимда пиёда юрди. Иккинчи бўлимни юқори тезликда бошлаб, кейин яна секин ўйин бошланди. Балки футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши эмасдир.
- Йўқ, ундай демаган бўлардим. Агарда иккинчи бўлимда "Бунёдкор"дан кам югурганимизда бу ҳақида гапирса бўларди. Сафарда бундай жамоага қарши ўйинда "фора" бериб ўйнаш катта хатолик бўлади. Ўтказиб юборилган икки голдан кейин ҳам биз ўйинни кучайтириб яна бир бор дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Биринчи бўлимда биз ҳар томонлама рақибга ютқаздик. Гапингизга қўшиламан, футболчилар ўйинга иштиёқ билан, куч билан чиқишлари, биринчи дақиқадан 90-дақиқага қадар тўп учун курашишлари керак. Айрим футболчилар эътиборини бошқа жойга қаратган ва шунга ўхшаш муаммолар. Шу сабабли иккинчи бўлим бошиданоқ 3 футболчини захирага олдим. Бир томондан олиб қаралганда омадимиз ҳам келмади. Болов вазиятдан фойдаланганида 2:2 бўларди ва ўйин бошқача кечган бўларди. Бироз бўшашгандик "Бунёдкор" учинчисини ҳам уриб кетди. "Бунёдкор"ни яна бир бор ғалаба билан табриклайман ва омад тилайман.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика