UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  9 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Андрей Фёдоров: "Тактик режаларимизни уддаладик" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Тактик режаларимизни уддаладик"

"Нефтчи" - "Локомотив" баҳсидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйиндан кейин йигитларни дуранг натижа билан табрикладим. Чунки бундан аввалги баҳс жуда қийин кечганди ва бу баҳсга яхши руҳият билан етиб келиш муҳим эди. "Локомотив"дек рақибларга қарши йигитлар характер кўрсатиши керак эди ва буни уддалай олишди. Ўйин борасида фикр билдирадигам бўлсам, баҳсга жиддий хозирлик кўргандик. Тузган режалар амалга ошди. Очиғини айтиш керакки, бизда голга тортадиган вазиятлар кам бўлди ва улардан бирини голга айлантирдик. Мухлисларга ҳам раҳмат. Улар бугун бизни яхши қўллаб-қувватлашди.

-  Нега "Нефтчи" иккинчи бўлимда босимни камайтирди?
- Очиғи биз дуранг учун ўйнамадик. Фақат Шерзод Ҳакимовнинг мажбурий алмаштирилишидан сўнг тактик ўзгариш қилишга тўғри келди ва Саматовни туширдик. Шу сабабли, бошқа схема бўйича ўйнадик. Тўғриси иккинчи бўлимда бизга Мурод Бобожонов ва Шерзод Ҳакимовдек тезкор футболчилар етишмади.

- Мансур Саидовнинг голи ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бу бизнинг тактик режамиз бўйича урилган гол эди. Ҳақиқатдан ҳам чиройли гол киритилди, - деди Фёдоров.


"Нефтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика