

Кеча каталонияликлар “Севилья”ни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихларида 30-бор Испания Кубогини қўлга киритишганди. Голлардан бирини айнан Иньеста киритган эди.
“Келаси ҳафта ўз қароримни эълон қиламан. Ҳозир биз байрам қилишимиз керак. Мухлисларнинг фикри қароримга таъсири қилиши мумкинми? Балки. Улар мен учун бебаҳодирлар”, — деди Иньеста.
Эслатиб ўтамиз, Андрес Иньестанинг келаси мавсумни Хитой Суперлигасида ўтказиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.




