Андраник Теймурян “Тракторсози” билан шартнома имзолади

Narzulla Saydullayev
29 дек 2015
Эрон футболининг номдор ўйинчиси 31 ёшли Андраник Теймурян (Андо) 27 декабрь куни Табрезнинг “Тракторсози” клуби билан ярим йиллик шартнома имзолади.
Тўлиқ исми шарифи: Андраник Теймурян – Самарани
Фуқоралиги: Эрон
Туғилган жойи: Теҳрон шаҳри, Эрон
Туғилган санаси: 31 март 1983 йил (31 ёш)
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Бўйи: 180см
Вазни: 73кг

Андраник Теймурян бундан аввал Теҳроннинг “Истиқлол” клубида фаолият юритаётган эди. У 2010/11 йилги мавсумда ҳам “Тракторсози” клубида ўйнаган.

Андраник Теймурян ўтмишда Англия Пример лигасиниг “Болтон”, “Фулхэм” клубларида ҳам фаолият юритган. У Эрон миллий терма жамоаси сафида 2006 йили жаҳон чемпионатида иштирок этган. У 2011 йилдан терма жамоага сардорлик ҳам қилади.

Ўз ўрнида эслатиб қўймоқчимизки, ушбу футболчи келаси йил 25 февраль куни Қарши шаҳрида бўладиган 1-турдаги “Насаф” – “Тракторсози” учрашувида иштирок этса, иккинчи марта Қарши шаҳрига ташриф буюрган ҳисобланади. У 2012 йили ОЧЛ-2012 гуруҳ босқичидаги “Насаф” – “Истиқлол” учрашувида иштирок этиш учун Қарши шаҳрига келган, аммо бетоблиги сабаб ўйинни трибунада туриб томоша қилган эди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: voha.uz