UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  1 18:51РПЛ. "Акрон" Москвада "Динамо" меҳмони бўлмоқда, Эсанов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  0 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  5 18:10ҚПЛ. "Турон" "Қайсар" меҳмони бўлмоқда, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ўйинни асосий таркибда бошлади (онлайн ҳисоб)  0 17:45Про лига. Бугун 6-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.  0 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  8 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:22"Наполи" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин  5 14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  3 13:58АПЛ клуби ёзги трансферлар ойнасида 180 миллион евро сарфлашга тайёр  1 13:30Ди Мария "Бенфика"ни тарк этмоқчи  1 13:04Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади  2 12:38"Реал" футболчиси тез орада фаолиятини якунлашини маълум қилди  6 12:11Сане АПЛ клубига текинга ўтиши мумкин. "Бавария" вингерининг қиз дўсти Англияга қайтишни истамоқда  9

Андижонда «Вилоят ҳокими кубоги-2017»турнири старт олди Янгиликлар

Андижонда «Вилоят ҳокими кубоги-2017»турнири старт олди

Теглар :  Андижон
Аввал хабар берганимиздек, Андижон шаҳрида футбол бўйича Ўзбекистон биринчи лиги ва ёшлар лигасида иштирок этувчи жамоалар ҳамда вилоятдаги ёш-ўсмир йигитлар ўртасида «Вилоят ҳокими кубоги» турнири старт олди.

Бугун Шўрбулоқ даҳасида жойлашган «Футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати»да мусобақанинг танътанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унга Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи ташриф буюрди ва чемпонат бошланиши олдидан мусобақа қатнашчиларини самимий тарзда табриклаб, эндиликда бу каби турнирлар сони янада ортиб бориши, қишлоқ ва туманларда ҳам ўтказилиши ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек вилоят ҳокими ўз нутқида яқин орада Андижон шаҳрида замонавий спорт иншоати қурилиши борасида режалаштирилаётганини таъкидлаб, келгусида ҳам вилоятда спортнинг барча турига эътибор янада ортишини билдирди. Шуҳратбек Қўшоқбоевичнинг айтишича, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Андижонда спорт куни дея белгилаб олинган.

Тантанали очилиш маросими якунига етгач, вилоят ҳокимининг шахсан ўзи тўпни марказдан ўйинга киритган холда, чемпионат баҳсларини бошлаб берди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика