

Клуб таркиб билан бир қаторда мураббийлар штабини ҳам кучайтиришга урғу қаратган. Эндиликда Илҳом Мўминжоновга қозоғистонлик мураббий Андрей Шумара яқиндан кўмаклашади. Маълумот учун, Шумара футболчилик фаолиятида 2006-2007 йилларда Ўзбекистонда "Андижон" ва "Бухоро" жамоаларида тўп тепган. Мураббийликда "Экибастўз", "Гефест", "Иртиш" клубларида турли лавозимларда меҳнат қилган.
Бунга қадар бекободликлар мураббийлар штабида Акмал Ортиқов, Дурбек Умаралиев, Ойбек Қиличевлар ёрдам бериб келаётган эди. Эндиликда улар сафига Андрей Шумара ҳам қўшилди.



