UZ

Сўнгги янгиликлар

22:48"Рома", "Лацио", "Ювентус" ва "Интер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  0 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  2 22:25"Қизилқум" — "Пахтакор" 0:2 ( Матнли трансляция)   47 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0 22:18Суперлига. "Хоразм"нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси "Машъал" билан баҳсда якунланди  6 21:52Бизда ҳам пляж футболи бўладими?  3 21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  9 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0 21:11Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  80 21:00Про лига. "Олимпик MobiUz" ва "Локомотив"да ғалаба, "Арал" ва "Жайхун" ўзаро дуранг ўйнади  0 20:51Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди  2 20:44РПЛ. "Акрон" 90+1 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб "Динамо"га мағлуб бўлди, Эсанов 90 дақиқа ҳаракат қилди  8 20:40ҚПЛ. "Турон" меҳмонда минимал ҳисобда "Қайсар"га мағлуб бўлди, жамоа сафида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0

«Андижон» Тошкентдаги йиғинни якунлади Янгиликлар

«Андижон» Тошкентдаги йиғинни якунлади

Теглар :  Андижон
Андижонликларнинг пойтахтдаги ўқув-йиғин машғулотлари ўз ниҳоясига етди. Жамоа бугун Тошкент йиғинидаги сўнгги назорат-синов учрашувини ўтказди.

Биринчи лиганинг доимий иштирокчиларидан бири бўлган «НБУ-Осиё»га қарши кечган баҳсда томонлар дурангга имзо чекди. Энг асосийси мураббийлар мазкур учрашув орқали кўрикдаги футболчиларнинг имкониятини яна бир бор кўздан кечирди. Шу боис бу каби ўртоқлик ўйинларида натижа асосий ўринга чиқмайди.
«Банкирлар»га қарши баҳсда ҳам бош мураббий Виталий Легай иккита таркибдан фойдаланди. Чилонзордаги сунъий копламали майдонда кечган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. «Андижон»нинг голига иқтидорли ярим ҳимоячи Аброр Комилов муаллифлик қилди.

«Андижон»: Азизбек Абубакиров, Акбар Ходжаев, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Абдурасул Комилов, Иброҳим Отахонов, Ғайрат Жўраев, Санжар Асқаралиев, Абдулазиз Ёқубов, Фарҳод Бекмуратов, Ойбек Нурматов, Алишер Абдувоҳидов.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Баракатилло Исроилов, Дилмурод Маҳмудов, Аҳрор Ўктамов, Мансур Маҳсудов, Муҳаммадюсуф Абдумажидов, Аброр Комилов, Камрон Абдуҳамидов, Хусниддин Хусниддов, Жаҳонгир Мақсудов, Бахтиёр Қосимов, Мақсуд Маҳмудов.

Мазкур ўйиндан сўнг футболчиларга икки кунлик дам берилди. Энди жамоа аъзолари душанба куни Андижонда, клуб қароргоҳида йиғилади ва тайёргарликни давом эттиради.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика