"Андижон" тайёргарликни бошлади
10 янв 2018 21:28
Янгиликлар
"Андижон" тайёргарликни бошлади
Бугун «Андижон» жамоаси ўз қароргоҳида йиғилди ва янги мавсумга ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.
Тайёргарликнинг дастлабки босқичига асосан маҳаллий футболчилар таклиф этилганини айтиш лозим. Уларни ўқув-машғулот ва синов-назорат ўйинлари орқали кўрикдан ўтказиш режалаштирилган. Бугун тушликдан сўнг ўтказилган машғулотда футболчилар «Соғлом авлод» стадионида асосан югуриш билан чекланди.
Машғулотни маҳаллий мураббий Нозим Муллаохунов олиб борди. Дарвоқе, ўтган мавсум «УзДонгЖу» жамоасини бошқарган Муллаохунов эндиликда вилоятнинг бош жамоаси «Андижон»да иш олиб борадиган бўлди.
Эртага футболчилар дастлаб тиббий кўрикдан ўтказилади ва тушликдан сўнг режага кўра «Андижон» футбол мактабининг майдонида машғулот олиб борилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар