

Жамоа сафига янги ўйинчиларни қўшилаётгани тўғрисида хабар бериб боряпмиз. Бугун "Андижон" сафига дарвозабон Фаррух Турдалиев қўшилди. Бу посбон ўтган йили биринчи лигада "Цементчи" жамоасида ўйнаганди. Ундан аввал Турдалиев олий лигада "Нефтчи" ва "Бухоро" жамоаларида ҳам фаолият олиб борган.
Жамоа эртага "Уздонгжу" билан назорат баҳсида куч синашади. Бундан ташқари "бургутлар" 29 январдан 6 февралга қадар Фарғона вилояти ҳокими кубоги турнирида иштирок этади.
"Андижон" жамоаси матбуот хизмати.



