"Андижон": Суҳроб Бердиев жамоамизга қўшилди

Alisher
11 июл 2022
"Андижон” клуби ёзги йиғинини давом эттирмоқда.

Шу билан бирга селекция ишлари ҳам олиб бориляпти. Таркибдаги рақобатни янада кучайтириш мақсадида таркибга ҳужумкор футболчи – Суҳроб Бердиев қўшилди.

Бердиев жорий мавсумнинг дастлабки қисмини “Янгиер” сафида ўтказган бўлиб, 13та учрашувда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига 3та гол урди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Кубоги гуруҳ баҳсларида 3та ўйинда иштирок этиб, 1та гол муаллифига айланган.

Бердиев фаолияти мобайнида АГМК, “Сўғдиёна”, Шўртан”, “Пахтакор”, “Қўқон-1912” каби клубларда ҳаракат қилган. 

Эслатиб ўтамиз, бугун “Андижон” ёзги йиғин доирасида дастлабки назорат учрашувини Олмалиқда АГМКга қарши ўтказади. Учрашув соат 18:00 да бошланади.


AlisherМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати