Андижон шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 2022-2023 ўқув йили учун қабул эълон қилади

Alisher
25 июл 2022, 11:55
Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш тизимидаги Андижон шаҳар Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 2022-2023 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 11 июлдан 6 августга қадар амалга оширилади.

Мактаб-интернатига қандай ҳужжатлар қабул этилади?


- Директор номига ариза,

- Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси,

- 3,5х4,5 ҳажмдаги 8 дона фотосурат,

- Баҳолар табели нусхаси,

- Ўқувчининг спорт паспорти нусхаси (агар мавжуд бўлса),

- Тиббий маълумотнома (Ф-0,86-У , Ф-0,26-У), умуртқа рентген тасвири,

- Ўқувчининг спорт мусобақаларида эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса),

- Мактаб директори ёки психолог ва синф раҳбари томонидан берилган тавсифнома керак бўлади.


Мактаб-интернатига нечанчи синфдан қабул қилинади?


- 5-синфга:

-  Бокс - Оғир атлетика

- Енгил атлетика

- Гандбол спорт бўлимларига ўқувчилар қабул қилинади.

Мактаб-интернатида спорт йўналишидаги махсус фанлар билан бир қаторда барча умумтаълим фанлари ҳам тўлиқ ўтилади. Мактаб-интернатида 4 маҳал овқат ва узоқ масофадан келган ўқувчилар ётоқхона билан таъминланади.

Шошилинг! Квоталар чегараланган, фарзандингизни жисмонан соғлом, ҳар томонлама етук ва баркамол ўсиб улғайишида ўз ҳиссангизни қўшинг


Манзил: Андижон шаҳар, 3-кичик даҳа, Халқлар дўстлиги стадиони

Маълумот учун телефонлар : +99890-140-31-31 +99890-253-54-95 (қабул ҳаяти).


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia