UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  37 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  176 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

“Андижон” клуби устоз ва мураббийларни байрам дастурхони атрофига йиғди Янгиликлар

“Андижон” клуби устоз ва мураббийларни байрам дастурхони атрофига йиғди

Теглар :  "Андижон"
Барчанинг хабари бор, 1 октябрь куни Ўзбекистонда “Устоз ва мураббийлар куни" байрами сифатида нишонлаб келинади.

Шу муносабат билан бугун “Андижон” футбол клуби устоз ва мураббийларнинг меҳнатлари, уларнинг саъй-ҳаракатлари, клуб фаолиятидаги аҳамиятларини инобатга олиб, ўз вақтида “Андижон” футбол клубида раҳбарлик ва мураббийлик лавозимларида ишлаган, шунингдек, жамоамизнинг муваффақиятлари учун ўзларининг меҳнатини сингдирган мутахассисларни бир дастурхон атрофида йиғиб, барчага байрамона кайфият улашилди. Жамоамизнинг фаолиятида ўзига хос из қолдирган қуйидаги мутахассислар байрамда иштирок этишди:

“Андижон”  футбол клубининг ўз вақтида раҳбар лавозимларида ишлаган Набижон Сатторов, Фозилжон Мирзаев, Азизбек Сулаймонов, Илҳом Устахонов, шунингдек, ажойиб футболчи сифатида яхши ном қолдирган ва кейинчалик мураббий сифатида ишлаган Рустам Абдиев, Бахтиёр Ҳамидуллаев, бугунги кунда болалар футболи марказларида раҳбарлик лавозимида ишлаётган Отабек Қиличев, Темур Тўхтасинов, узоқ йиллар давомида Андижон вилояти футбол федерациясида меҳнат қилган Музаффар Мамедов, “Наврўз” стадионининг узоқ йиллик директори Жаҳонгир Мадихонов, “Футбол Экспресс” газетасининг бош муҳаррири бўлган Шукурулло Исҳоқов кабилар ташриф буюришди. 

Шунингдек, жамоамизнинг жонкуярларидан бўлмиш Рустамбек Ўктамбеков, фахрийлардан эса “Андижон” футбол клубининг фахрийлар кенгаши раиси Жамолхон Баҳодиров, “Андижоннома” газетаси мухбири, “Бобур Арена” стадионининг ширин овоз сухандони Ғуломқодир Абдураҳимов, фаол фахрий мухлисларимиздан Муҳаммадкарим Тожибоев ҳамда яна 10 дан ортиқ фахрий мухлисларимиз тадбирда иштирок этишди.  

Ҳар доимгидек байрам маросими “Андижон” футбол клубининг ҳамкори бўлмиш “Улфатлар 3” чойхонасида ташкил этилди. Байрамона тус олган ўзига хос тадбир давомида узоқ вақтдан бери бир-бири билан кўришишга муваффақ бўла олмаётган эски қадрдон танишларнинг қизғин суҳбатлари, самимий тарздаги тилаклари, ўтмишда бўлиб ўтган қизиқдан-қизиқ воқеаларни ёдга олишлари билан вақт қандай ўтиб кетганини ҳеч ким сезмай қолди. 

“Андижон” футбол клуби томонидан эски танишларни йиғиб, уларнинг ҳурматини жойига қўйгани муносабати билан меҳмонлар клуб раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди. Тадбир сўнггида эса байрам муносабати билан барча устоз ва мураббийларга клубнинг эсдалик совғалари топширилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика