UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:32Бон Жови: “Челси”га қарши баҳс олдидан мюнхенликлар спиртли ичимликлар истеъмол қилишганди”  4 23:10"Локомотив" - "Андижон" 2:1. Барча голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  1 23:07"Қўқон-1912" - "Бухоро" 3:0. Барча голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  2 23:07Ўзилнинг агенти: “Месут “Арсенал” билан янги шартнома тузиши мумкин”  2 23:01Россиялик ҳужумчи "Андижон"га иккита гол урган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 22:43Рамос: “Месси футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири”  10 22:42U-18 Биринчилиги, 1-турнинг барча натижалари   1 21:54ПРО-лига. "Нефтчи"нинг машғулотлари давом этмоқда  7 21:53Сане “Сити”нинг U-23 жамоаси таркибида майдонга тушади  9 21:43АГМК янги мавсумда "Adidas" брендидан фойдаланади, клуб бугун янги футболчиларни таништирди  13 21:35“Лацио” жамоа футболчисини Хитой клубига ижарага берди   2 21:33"Сурхон” 2020 йилги мавсум олдидан янги бош мураббий ва футболчиларни таништирди  34 21:15"Бухоро"нинг канадалик футболчиси "Қўқон-1912"га қарши учрашувдан сўнг нималар деди?   16 21:05Суарес шартномасини узайтириш учун “Барса”га қандай шарт қўйганини айтди  3

“Андижон” ФК ва АДУ ўртасида ўзаро меморандум имзоланди Янгиликлар

“Андижон” ФК ва АДУ ўртасида ўзаро меморандум имзоланди

Теглар :  АндижонАДУ
“Андижон” футбол клуби раҳбарияти ташаббуси билан яқинда Андижон Давлат Университетида жамоа вакиллари ва талабалар ўртасида учрашув ташкил этилди.

Унда Вилоят футбол ассоциацияси, “Андижон” футбол клуби раҳбарияти, футболчилар ҳамда Андижон Давлат Университетининг ректор, декан, устоз ва талабалари иштирок этди.

Маълумки, “Андижон” футбол клубининг бир қатор ўйинчилари илгари айнан ушбу олий даргоҳда таълим олган ва бугунги кунда ҳам университетда бир нечта футболчи талабаларимиз мавжуд.

Мазкур учрашувни ташкил этишдан кўзланган мақсад, “Андижон” футбол клуби ва АДУ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда икки томонламалик фойдали лойихаларни амалга ошириширдир.

“Андижон” футбол клуби раҳбарияти олий даргоҳга ташриф буюрар экан, меҳмонларни университети ректори Акромжон Юлдашевнинг шахсан ўзи кутиб олди ва ташрифдан мамнун эканлигини яшириб ўтирмади.

Конферения залида ташкил этилган очиқ суҳбат жараёнида Вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Бекзодбек Каримов, “Андижон” футбол клуби вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов, “Андижон” ФК бош директор ўринбосари Ариф Маматказин, бош мураббий Александр Хомяков ва жамоанинг фахрий футболчиси, бугунги кунда АДУ талабаси бўлган Иброҳим Отахонов тадбирда сўз олиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўз навбатида университет ректори А.Юлдашев ҳам жамоа фаолиятига бефарқ эмаслигини, ҳар бир учрашувда қўллаб-қувватлаб, муваффақиятга эришилганида қувонаётганини яшириб ўтирмади.

АДУ талабалари ҳам тадбирда ўзига берилган имкониятдан унумли фойдаланиб, бош мураббийга турли саволлар ва тилакларини билдириб ўтганини айтиш лозим.

Мазкур учрашув чоғида “Андижон” ФК ва Андижон Давлат Университети ўртасида ўзаро меморандум имзоланди. Унда ҳар икки томон бир қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Хусусан, “Андижон” ФК ва вилоят футбол ассоциациясининг амалий кўмаги билан келаси йил вилоят биринчилигида университет жамоаси иштирок этадиган бўлди.

Учрашув сўнггида “Андижон” футбол клуби вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов клуб рамзи туширилган бир қатор эсталик совғаларини жамоа номидан Андижон Давлат Университети ректори Акромжон Юлдашевга тақдим этди.

Ўз навбатида университет номидан ҳам ректор А.Юлдшаев “Андижон” ФК вице-президенти М.Абдисаломовни мамлакатимизда спортни, хусусан футболни ривожлантиришда қўшиб келаётган хиссаларини доимо юксак қадрлашини ифода этиб, махусус диплом билан тақдирлади.

Тадбир шу тариқа самимий ва ишчан рухда якунига етди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг