“Андижон” барча қарзларни бартараф қилиб, футболчиларини таътилга чиқарди
22 ноя 2022 19:52
Янгиликлар
“Андижон” барча қарзларни бартараф қилиб, футболчиларини таътилга чиқарди
Унда “Андижон” жамоаси муваффақиятли иштирок этган ҳолда муддатидан илгари 1-ўринни эгаллади ва натижада Про-лига ғолиби сифатида Суперлига чиптасини қўлга киритди.
Кеча мавсумдаги сўнгги ўйинини ўтказган “Андижон” таътилга чиқди.
Энг асосийси, барча жамоа аъзоларининг оила даврасига янада яхши кайфиятда қайтишлари учун ойлик маош ва мукофот пуллари билан боғлиқ ҳисоб-китоб ишлари бартараф этилди. Ҳаттоки, шартномаларнинг 30 ноябргача тузилганлари ҳам бўлиб, ушбу ой учун ҳам иш ҳақлари тўлиқ ўз эгаларига топширилди.
Кеча ўйиндан кейин “Андижон” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев клубнинг таътилга чиқишидан олдин мураббийлар ва футболчиларга ажойиб мавсумни ўтказиб, мухлисларни хурсанд қила олгани учун миннатдорчилигини билдирди. Айниқса, легионер футболчиларга ҳам алоҳида ташаккурини изҳор қилиб ўтди.
Шуни алоҳида айтиш ўринлики, клубдаги барча мураббий ҳамда футболчилар билан ҳисоб-китоб ишлари бартараф этилиб, янги мавсумга қарздорликсиз кирилишида ва жамоани кучайтириш учун таклиф қилинадиган футболчилар билан музокараларнинг олиб борилишида бу ҳолат муҳим роль ўйнайди.
Мавсумлар оралиғида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларни расмий саҳифамиз орқали ёритиб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар