UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  0 00:06ЕЧЛ. "Челси" – "Барселона". Бошланғич таркиблар аниқ  5 23:55ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Байер". Ҳусанов асосий таркибда!  6 23:20Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”  1 22:59"Реал" раҳбарияти Хаби Алонсога тўлиқ ишончини сақлаб қолмоқда  2 22:37Расман: Ўзбекистон Жаҳон чемпионати қуръасида учинчи саватдан ўрин олади!  36 22:25Акмал Шораҳмедов: “Ғалабамизга ишонаман, ютадиган пайт келди”  4 22:05Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубоги саралаш учрашувини бошқаради  0 21:44Алишер Одилов — Россиядаги дарс, "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги фарқ ва МТЖ ҳақида  2 21:14Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатининг илк турида ўйнаши мумкин. ФИФА футболчини фақат битта ўйинга четлатди  23 20:41Роналду ва Жоржина Родригес Мадейра оролида тўй қилади  27 20:13Флик: "Челси" — дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу "Барселона" учун яхши синов"  1 19:45Мареска "Челси"нинг "Барселона"га қарши ўйини ҳақида: "Ҳужум ва ҳимоя ўртасида тўғри мувозанатни топишимиз керак"  1 19:18Надаль "Реал"даги Алонсо ҳақида: "Уй бир кунда қурилмайди"  3 18:50Рафинья ҳали ҳам "Олтин тўп" аламида "ёнмоқда"... Аммо уни тушуниш мумкин  8

Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади” Янгиликлар

Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”

“Андижон” - “Аркадағ” баҳси олдидан бугун “Бобур арена”да ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Равшан Муҳадов ва футболчи Иброҳим Маммедов иштирок этишди.

Равшан Муҳадов: - Менга Ўзбекистон бегона эмас. Бу юртга яна келганимдан хурсандман. Мен ўз вақтида “Пахтакор” жамоасида мамлакатингизни таниқли мутахассислари - Игор Шквирин, Азамат Абдураимов, Андрей Пятниский каби футболчилар билан бир жамоада тўп сурганман. Эртанги ўйинга келадиган бўлсак, “Андижон”га ҳам, бизга ҳам ғалаба зарур. Кейинги босқичга чиқиш учун барчада имконият бор ва бундан фойдаланиш учун албатта эртанги учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Шунга яраша тайёргарлик кўриб келдик.

Иброҳим Маммедов: - Барчага салом. “Андижон”ни қанақа жамоалигини биламиз, бу борада ўрганганмиз. Эртанги учрашувда мураббийимиз кўрсатмасига асосланиб майдонга чиқамиз ва бизга берилган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз. 

- Андижонга хуш келибсиз. Рақамлар шуни кўрсатяптики, жамоа Туркманистон чемпионатида жуда яхши ўйнаяпти. Эртанги учрашувда жамоангиз ҳужумкор ўйин кўрсатадими ёки бошқачами?

Равшан Муҳадов: - Бундай саволни менга араблар ҳам беришганди (кулади). Рақиб мураббийи сизга шундай савол беришни айтдими (кулади). Ҳеч қачон ҳеч қайси мураббий олдиндан тактика ҳақида очиқ гапирмайди. Сиз мендан хафа бўлманг. Лекин биз эртага ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳужумкор футбол кўрсатамиз. Хафа бўлиш йўқ (кулади).

- “Аркадағ” клуби ҳали ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган жамоага қарши ўйнайди. Шуни ҳисобга олганда, алоҳида тайёргарлик кўрилдими? Эртага яна 0:0 бўлишидан чўчимаяпсизми? 

Равшан Муҳадов: - 0:0 бўлган ўйинда ҳимоячилар ғалаба қозонган дейиш мумкин. Яъни, гол ўтказмаган жамоани ютди деса бўлади. Ҳимояда яхшироқ ўйнаган бўлади. Эртага ғалаба керак, ҳаракат қиламиз. Ҳар қандай жамоа гол уриш учун ўйнайди. Биз вазиятларимиздан фойдалана олмаганимиз учун гол уролмаганмиз. Эртага буни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. “Андижон” чемпионатни охирги турида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади. 

- Жамоа таркибида муаммолар йўқми? Жароҳат олганлар-чи? 

Равшан Муҳадов: - Бир-иккита футболчи жароҳат сабабли майдонга туша олмайди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

+2   
25 ноя 23:29:30
David Terezege
Biz muxlislar senga madadkor galabangdan xamma umidvor futbolsiz bizga dunyo bular tor
Uyna Anjan uyna Andijon, Faqat va Faqat Galaba Andijon
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика