"Андижон" 2 нафар легионери билан хайрлашди
10 июл 2024 16:55
Янгиликлар
"Андижон" 2 нафар легионери билан хайрлашди
Айни пайтда ёзги трансфер ойнаси очиқ ҳолатда бўлгани сабабли жамоа таркибида айрим ўзгаришлар юз бермоқда. Жумладан, "Андижон" билан хайрлашаётган айрим футболчилар бор.
Клуб матбуот хизматига кўра, таркибни 2 нафар ўйинчи расман тарк этди: булар – черногориялик Армин Бошняк ва грузиялик Нодари Кавтарадзе.
Ярим ҳимоячи Кавтардазе ўтган йили "Андижон" сафига қўшилган бўлиб, чемпионатда 11 та, Кубокда 2 та ўйинда иштирок этган. Кейин эса жиддий жароҳат олиб даволанишига тўғри келди. Икки томон ўзаро келишган ҳолатда шартомани бекор қилишди.
Яна бир ярим ҳимоячи Бошняк ёдингизда бўлса, ўтган йилнинг иккинчи ярмида "Андижон"га қўшилганди. Яқинда эса у билан тузилган шартнома якунига етди. Ўтган вақт давомида Армин Суперлигада жами 21 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 3 та гол урди. Қолаверса, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 3 та ўйинда қанташиб, 1 бор гол муаллифига айланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар