

Ди Мария ва Хамес Родригез умуман бошқа-бошқа футболчилар. Уларни таққослашдан аввал шуни яхшилаб билиб олиш зарур. Анхел ўйинни ўз қўлига оларди, аммо кўп вазиятларда нотўғри қарорлар ҳам чиқарарди.
Тони Кроос ҳам "профессор" футболчи. Тони Алонсони вазифаларини муносиб тарзда бажармоқда. Тони ўйинни "ўқий" олади. Кроос ўз жойини тарк этмайди. У жамоа учун жуда муҳим футболчи. Ўйинимиз Тони Кроос орқали яратилади. Қўшимчасига у ҳали ёш. Тони бутун ўйин давомида бир даражада мукаммал ўйнай олади. Тўғри тўп оширишлари, рақибни хато қилишга мажбур қилиши ва тўпни йўқотмаслиги унинг муҳим жиҳатларидан бири.



