Анчелотти шахсий рекордини ўрнатди
16 сен 2024 12:35
Янгиликлар
Анчелотти шахсий рекордини ўрнатди
Испаниянинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти янги шахсий рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда журналист Педро Мартин.
Хабар қилинишича, Испания Примерасининг 5-тури доирасидаги "Реал Сосьедад" устидан қозонилган ғалаба 65 ёшли италиялик мутахассиснинг кетма-кет 32-мағлубиятсиз ўйинига айланди. Шу тариқа Анчелотти 2013/14 йилги мавсумдаги ютуғини янгилади, ўшанда унинг "Реал"даги мағлубиятсиз серияси 31 ўйин билан якунланганди.
"Реал" сўнгги бор шу йилнинг январь ойида "Атлетико"га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар