Анчелотти "Манчестер Сити"га қарши тўқнашув олдидан бир қатор позициялардан хавотирда
10 фев 2025 16:22
Янгиликлар
Анчелотти "Манчестер Сити"га қарши тўқнашув олдидан бир қатор позициялардан хавотирда
Сешанба куни "Реал" Чемпионлар Лигаси доирасида "Манчестер Сити" меҳмони бўлади.
Карло Анчелотти яқинда Антонио Рюдигер ва Давид Алабанинг жароҳатидан сўнг марказий ҳимоячи борасида қийналмоқда.
"Mundo Deportivo"нинг ёзишича, мураббий яна иккита позиция - ҳимоя қанотлари бўйича ҳам хавотирда. Фран Гарсия ва Лукас Васкеснинг “Атлетико”га қарши дербидаги ўйинлари "Реал" устозини ўйлантириб қўйди. Бундан ташқари, Васкес жароҳат олиб ҳам улгурди.
Федерико Вальверде "Манчестер Сити"га қарши ўнг қанотда ўйнаши кутилмоқда (уругвайлик футболчи мавсум давомида бир неча бор бу позицияда ҳаракат қилди). Ферлан Менди эса чап қанотда ҳаракатланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" – "Реал" учрашуви 11 февраль куни Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар