Анчелотти "Эвертон"га Франция терма жамоаси аъзосини таклиф қилмоқчи
30 дек 2019 01:50
Янгиликлар
Анчелотти "Эвертон"га Франция терма жамоаси аъзосини таклиф қилмоқчи
Ижара асосида "Галатасарой" клуби шарафини ҳимоя қилаётган "Рома" футболчиси Стивен Н`Зонзи фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Н`Зонзи қишки трансфер мавсумида "Эвертон" футболчисига айланиши кутилмоқда. "Le10Sport" нашри хабарига кўра, Мерсисайд клуби бош мураббийи Карло Анчелотти франциялик футболчининг хизматларига эҳтиёж сезмоқда. Н`Зонзи жорий мавсум Туркия чемпионатида 15 та учрашувда майдонга тушган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар