Анчелотти: “0:2 вақтида “Сити” билан ўйиндаги каби камбэк такрорланиши ҳақида ўйлаётгандим”
22 фев 2023 09:15
Янгиликлар
Анчелотти: “0:2 вақтида “Сити” билан ўйиндаги каби камбэк такрорланиши ҳақида ўйлаётгандим”
“Осон бўлмади, айниқса, ўйин стартини ҳисобга олсак. Ишончни йўқотмадик ва аста-секин тўп назоратини қўлимизга олдик, ҳужумда самарали ҳаракат қилдик.
Винисиус қойилмақом ўйин кўрсатди. Биринчи баҳс яхши ўтди, иккинчисида эса курашиш ва сабр қилиш керак.
Ҳисоб 0:2 пайтида “Манчестер Сити” билан ўйиндаги каби камбэк такрорланиши ҳақида ўйлаётгандим. Шундай ҳам бўлди, фақат ундан яхшироқ. Гол уришни, хавф яратишни бошладик, ҳимояда хатосиз ўйнашга ўтдик.
Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаган. “Ливерпуль” иккинчи, биз эса биринчи бўлимда омадсизликка учрадик. Кўнглим тўлди, учрашув яхши ўтди”, дейди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум мадридликлар сафарда “Сити”га 3:4 ҳисобида ютқазган. Уйдаги баҳсда эса Анчелотти шогирдлари 0:1 ни 73-дақиқадан кейин 3:1 га айлантириб, финалга йўл олишган ва якунда 14-маротаба ЕЧЛ ғолибига айланишганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар