

"Фиорентина"нинг 26 ёшли ярим ҳимоячиси ҳозирги пайтда ЖЧ-2022да Марокаш терма жамоаси сафида тўп тепмоқда. У барча тўртта ўйинни ўзгартиришсиз ўтказди.
"Тасдиқлашим мумкинки, менга ҳар куни клублардан Софьян бўйича кўплаб қўнғироқлар бўлмоқда. Бутун дунё у турнирнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиси эканлигини кўрди.
Софьян мусобақада яхши иштирок этмоқда. У юқори даражадаги профессионал ва фақат Марокаш терма жамоасидаги ўйинларига эътибор қаратган", – деди Муҳаммад Синоуҳ.
Марокаш эртага чорак финалда Португалия билан тўқнаш келади.



