Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"

Aslanov Jasurbek
4 ноя 2024
Рубен Аморим "Манчестер Сити"га қарши бўладиган ЕЧЛ баҳси ҳақида гапирди.

"Спортинг" Чемпионлар лигасининг 4-турида АПЛнинг амалдаги чемпони билан учрашади. Ўйин эртага бўлиб ўтади.

Бу Аморимннг "Манчестер Юнайтед"га ўтишдан аввалги сўнгги баҳсларидан бири. Терма жамоалар танаффсуи пайтида у МЮда иш бошлайди.

"Бор эътиборимни "Спортинг"нинг ғалабасига қаратганман. Агар ғалаба қозонсак "Юнайтед"га янги Алекс Фергюсон келяпти дейишади. Агар акси бўлса кўпчиликнинг хафсаласи пир бўлади. Хулосалар хато бўлиши мумкин" - дейди Аморим.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail