

"ESPN" маълумотига кўра, бош мураббий клубдан ярим ҳимоя чизиғи тезроқ ва жисмонан бақувватроқ бўлишини истаган. Португалияликнинг фикрича, айнан шу сабабли жамоа АПЛда яхши қатнаша олмаяпти.
Европа лигаси финалидан олдин Аморим жамоаси "Тоттенхэм"га жисмоний тарафлама имкониятни бой беришидан хавфсираган ва амалда шундай ҳам бўлди.



