UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20U-20 Осиё Кубоги. Сурия Японияни мағлуб этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 12:15"Бавария" ва "Челси" "Атлетико" ярим ҳимоячиси учун 70 млн евро тўлашга тайёр  0 11:53Ўзбекистонлик ҳакамлар U-20 Осиё Кубоги учрашувини бошқаради  0 11:36"Пахтакор" футболчиси Қозоғистон клубига ижарага берилмоқда  1 11:17Аканжи муваффақиятли операция қилинди  0 10:50«Челси» «Барселона» футболчисига 100 миллион евро беришга тайёр  7 10:11Бензема: «Мен баъзиларга ўхшаб фақат гол уриш учун ўйнамайман»  33 09:37«Ривожланиш кубоги». Бугун ўсмирларимиз Беларусга қарши баҳс олиб боради  3 09:07Ўзбекистон футзал терма жамоаси янги бош мураббий қўл остидаги илк йиғинига киришади. Таркибда кимлар бор?  1 08:26Неймар «Сантос»га қайтганидан сўнг илк голини урди  1 08:03Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Парма»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 07:30Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» гуруҳдаги сўнгги учрашувини ўтказади  23 03:05Ла Лига. "Бетис" "Реал Сосьедад"ни мағлуб қилди. Антони кетма-кет учинчи ўйинда ҳам гол урди  3 03:00А Серия. "Ювентус" Консейсаунинг ягона голи эвазига "Интер"ни мағлубияга учратди  29 00:35Рубен Аморим: "Мени жадвалдаги ўрнимиз ташвишга соляпти. Мағлубият – дунёдаги энг ёмон туйғу"  11

Амирбек Саидов: "Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик" Янгиликлар

Амирбек Саидов: "Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик"

Ҳужумчи Амирбек Саидов Жаҳон чемпионатида 4 та гол билан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси тўпурари бўлди.

Унинг Англия, Канадага урган голлари ғалабаларда муҳим роль ўйнади. Кеча тантанали кутиб олиш маросимида Амирбек Саидов ва унинг отаси Алишер Ниязовга микрафон тутдик. 

"Мусобақани катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатдик. Нафақат ўғлим Амирбек, балки бутун терма жамоамиз учун хурсандман. Терма жамоа мураббийлари, шифокорлари, раҳбариятга миннатдорчилик билдириб қоламан. Бутун жамоа бирлашиб, муносиб натижа кўрсата олишди. Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи гол уришни, ўзини кўрсатишни истайди. Амирбекнинг голларида барчанинг меҳнати бор. Бу – лотерея. Умуман, терма жамоадаги барча ўйинчилар борларини бергани кўриниб турди. 

Эндиликда барчаси ўзига боғлиқ. Ўз устида ишлашдан тўхтамаса, катта жамоаларда ҳам ўйнайди. Мен бунга ишонаман", – деди футболчининг отаси Алишер Ниязов.



"Жаҳон чемпионати юқори кайфиятда ўтди. Кўрганингиздек, биз кўпроғига лойиқ эдик. Мақсадимиз чемпионлик эди. Умуман, барчаси аъло даражада ўтди. Бошида бироз темпга киришиш қийин бўлганини ҳисобга олмаса, қолган ўйинларда Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик. Майдонда Англиями ёки Франция, барча рақибни мағлуб этишга тайёр эдик. Майдонда улар бир хил рақибга айланади", – деди Амирбек Саидов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика