UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  0 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  1 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  2 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  5 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  12 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  8 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  3 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  10

Аминбек Ёқубов: "Бугун ғалаба қозонишимиз керак эди" Янгиликлар

Аминбек Ёқубов: "Бугун ғалаба қозонишимиз керак эди"

Теглар :  Аминбек Ёқубов
“Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022” мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон ва Эрон ўсмирлар жамоалари ўйинидан сўнг мезбонлар футболчиси Аминбек Ёқубов фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

— Бугун ғалаба қозонишимиз лозим эди. Шунчаки омад биздан юз ўгирди. Келгуси ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан. 

— Ўйиндаги атмосфера қай даражада эди?

— Ўйин атмосфераси юқори эди. Барча йигитларга келгуси учрашувларда омад тилайман. Такрор айтаман, бугун биз ғалаба қозонишимиз керак эди.

— Эрон билан аввал ҳам тўқнаш келгансизлар. Бугунги ва аввалги ўйин ўртасида қандай фарқ мавжуд?

— Аввалгиси билан солиштирганда, бугунги ўйин темпи юқорироқ эди.

— Сизнинг голингиз жамоани мағлубиятдан сақлаб қолди. Ушбу гол муаллифига айлангач, кўз олдингиздан қандай ҳиссиётлар ўтди?

— Албатта, ўйиндан аввал ота-онам, мураббий, қолаверса, ватаним учун гол уришни мақсад қилгандим ва бунга эришдим", деди ўзбекистонлик футболчи.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика