"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади

Khoja
2 дек 2025, 08:28
Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси "Сурхон" футболчиси Асилбек Жумаев билан келишувга эришган.

Янги мавсумда ҳужумкор ярим ҳимоячи фаолиятини Ўзбекистон чемпионларида ўтказади. Фарғоналиклар 20 ёшли футболчининг трансферини сотиб олишган.

Жумаев жорий мавсум "Сурхон" сафида 30 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 3 та ассист бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia