Америка Кубоги олдидан Бразилия терма жамоаси бош мураббийи алмашиши мумкин

Aslanov Jasurbek
7 июн 2021
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите яқинлашиб келаётган Америка кубогини бойкот қилиш муносабати билан ўз лавозимидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда Globo Esporte хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, бўлажак мусобақада миллий терма жамоани ҳукумат позициясини қўллаб-қувватловчи Ренато Гаучо бошқариши мумкин.

Аввалроқ Бразилия терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штаби бўлажак мусобақада иштирок этмасликка қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди. Жамоа Америка Кубоги мезбонлигининг Аргентина ва Колумбиядан Бразилияга шошилинч равишда ўтказилишидан норози.

Эслатиб ўтамиз, турнир 12 июндан 12 июлгача бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Globo Esporte