

-Иккинчи маротаба Мадридга қайтишинг мумкинми?
-Албатта, мен “Реал”га қайтишим мумкин. Аммо “Челси” билан барча совринларни ютиб, бу ерда ўзимдан яхши ном қолдирганимдан кейин. “Реал”га йўқ деб жавоб бериш қийин, айниқса сен шу жамоа мухлиси бўлсанг. Тўғрисини айтсам, ҳозир мен бундай ўтишлар ҳақида ўйлаётганим йўқ. Айни пайтда Лондонда мени барча нарса қаноатлантирмоқда.
-“Челси” билан ЧЛ финалида “Реал”га қарши ўйнашни истармидинг?
-Ҳа ва албатта ўша баҳсда биз ғалаба қозонсак... Ўйлашимча, бизнинг улар билан йўлларимиз кесишмаса керак. Аммо мен ҳар қандай ҳолатда ҳам, шубҳасиз, “Реал”га қарши ўйинга тайёр бўлардим”, дейди Мората.



