

"The Athletic" хабарига кўра, инглиз клуби футболчини 33,5 миллион еврога сотиб олишга рози бўлган. Унинг трансферини жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг истамоқда.
Ўтган мавсумда 29 ёшли футболчи ижара асосида "Ювентус"да ўйнади ва 48 ўйинда 12 гол урди. Унинг "Атлетико" билан шартномаси яна 2 мавсум амал қилади.



