

Хаби Алонсо бошқарувидаги жамоа кеча Европа лигасида "Қорабоғ" жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб қилди. Бу Леверкузен клубининг кетма-кет 11-ғалабаси бўлди. Бу "Байер"нинг 1979 йили Бундеслигага чиққанидан кейинги рекорди ҳисобланади. Бунга қадар жамоанинг бундай энг яхши натижаси 2013 йилда кузатилган ва ўшанда кетма-кет 9 ғалаба қайд этилганди.
"Байер" ушбу мавсумдаги 17 ўйинининг 16тасида ғалабага эришди ва фақатгина бир марта "Бавария" билан дуранг ўйнади. 12 ноябрь куни "Байер" Берлиннинг "Унион" жамоасини қабул қилади.



